Сирдарёда боғча тарбиячиси боғча боласига оёғини уқалаттирди — видео

Сирдарёда боғча тарбиячиси боғча боласига оёғини уқалаттирди

Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси боғча боласига оёғини уқалатаётгани акс этган видео тарқалди. Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш натижасида ҳолат Оқолтин тумани 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тасвирга олинганлиги аниқланган.

«Тумандаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва бўлим ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган ва ҳолат юзасидан муҳокама қилинди. Муҳокама қарорига мувофиқ 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.