Омухта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўгридан-тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фуқаро М.Ф. фермер хўжалигига қарашли бинода фаолият юритаётган омухта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўгридан-тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 1 млрд 65 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.