Асила Мирзаёрова Пара Осиё ўйинларида 3 та медални қўлга киритди

Асила Мирзаёрова Пара Осиё ўйинларида 3 та медални қўлга киритди

Аичи-Нагояда V Пара Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, бирин-кетин медалларни қўлга киритишмоқда.

Аёллар ўртасидаги Т11 классининг узунликка сакраш финалида Асила Мирзаёрова 5,04 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.

Қайд этиш лозим, Асила Мирзаёрова мусобақадаги иштирокини битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медал билан якунлади.

2024 йил Парижда ўтган Параолимпиада баҳсларида Асила Мирзаёрова узунликка сакраш мусобақасида 5,22 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритган эди. У мазкур натижа орқали 28 йиллик рекордни янгилашга муваффақ бўлган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.