Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тез ёрдам машиналарига уларни фарқловчи давлат рақами берилади.
Тез тиббий ёрдам автомобиллари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилди.
Унга кўра, I 2 тип STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам автомобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда бўлади. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда эса Ўзбекистон байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.
IE 2 - STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам электромобилларига ва гибрид автомобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда бўлади. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда эса Ўзбекистон байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.