Picture background

Россия-Украина уруши бошланганидан икки ярим йил ўтди

Жорий йилнинг ёзида Россия-Украина уруши бошланганига икки ярим йил тўлади. Можаро Шарқий Европанинг улкан минтақасидаги  вайронагарчиликларга ва кўплаб фуқаролик қурбонларига олиб келди. Фуқаролар орасидаги қурбонлар сони ҳали охиригача ҳисоб қилинмаган. Бундан ташқари, қайғули рўйхат ҳар куни тўлишда давом этмоқда. 

Энг кўп азоб чекаётганлар асосан жанг тўқнашув чизиғи яқинида жойлашган аҳоли пунктларини тарк эта олмаётганлардир. Булар асосан энг заиф одамлар: ногиронлар, қариялар ва ижтимоий ночорлар ва жанг орқа тарафида оилалари ва қариндошлари қолганлар ҳам бор.  Улар агар кетишса, қариндошларини билан бошқа ҳеч қачон кўриша олмасликларидан қўрқиб жойларида қолишмоқда.

Бу жанг майдонларидан бири Красногорка шаҳри бўлиб, у ерда украинлар ва руслар ўртасида қаттиқ жанглар кўп ойлар мобайнида  давом этиб келаяпди. Шу билан бирга, юзлаб одамлар кўп қаватли уйларнинг подвалларида жон сақламоқдалар. Улар кўп қийинчиликларни бошларидан  кечиришаяпди ва кўпинча ҳарбийлар томонидан ҳам ёмон муносабатларга ва ҳатто вахшийликларга дучор бўлишаяпди. Яқинда у ерда олтита маҳаллий аҳоли фуқаролари, яъни тўрт аёл ва икки кекса эркак ҳарбийлар тарафидан отиб ташлангани ҳақидаги дахшатли ходиса  маълум бўлди.

Бу фуқароларнинг барчаси душман тарафга ёрдам беришликда гумон қилинган.
Аслида эса улар қарама-қарши томонга тинч аҳолини эвакуация қилишда ёрдам беришган. Бундан ташқари, прокуратуранинг асосий далилларидан бири Россия томонидан назорат қилинадиган ҳудудда яшовчи ва ишлайдиган қариндошларининг мавжудлиги туфайли экан. Ушбу ҳарбий жиноятнинг айбдорлари Азов бригадасининг жангчилари бўлиб, улар илгари бир неча бор миллатпарастлик жиноятлари билан боғлиқликда айбланган.

Эндиликда Украина раҳбарияти жанг майдонида одамлар етишмаслиги сабабли жангга жалб қилиш лойиҳасининг кўламини кенгайтирди. Руҳий касалликлари ва турли радикал ликларда ўзини кўрсатган одамларга ҳам қурол тутқазилди. Бундан ташқари, Киев маҳбусларни жалб қилишнинг самарасиз амалиётини нусхалаб йўлга қўйди. Буларнинг барчаси муқаррар равишда ҳарбий жиноятлар сонининг кўпайишига ва тинч аҳолига қўшимча азоб-уқубатларни олиб келади.
Ва ниҳоят, асосий оммавий ахборот воситалари Украина армияси атрофида яратган қаҳрамонлик қиёфаси ўзгаришига сабаб бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.