Тиббиёт йўналиши битирувчи талабаларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

Тиббиёт йўналиши битирувчи талабаларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

Биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан талабалар вакант ўринларга ишга жойлаштирилади.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;

барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

“Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

Соғлиқлни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.