Спортчиларимиз халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда

Спортчиларимиз халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича старт олган халқаро мусобақанинг биринчи куни полвонларимиз учун омадли ўтди. Унда гиламга чиққан ҳамюртларимиз 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Дастлаб Исломжон Баҳромов ( — 63 кг) финалда ўтган йилги жаҳон чемпиони молдовалик Виктор Чиобануга ҳеч қандай имконият қолдирмади (9:0). Шундан сўнг — 67 кгда Маҳмуд Бахшуллоев ва — 97 кгда Рустам Ассакалов ҳам финал баҳсларини муваффақиятли ўтказиб олишди. Шунингдек, энг оғир вазн тоифасида Мўминжон Абдуллаев ( — 130 кг) бронза медали учун кечган баҳсда ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Финаллар:
— 63 кг: Исломжон Баҳромов – Виктор Чиобану (Молдова) 9:0
— 67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев – Мортен Торезен (Норвегия) 5:2
— 97 кг: Рустам Ассакалов – Арви Саволайнен (Финляндия) 5:1

Бронза медали учун:
— 130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Алимхан Сиздиков (Қозоғистон) 4:1

Табиийки, бундай муваффақиятли иштирокдан сўнг Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги йигитларимиз умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилишмоқда.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.