Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов ярим финалга йўл олди

Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов ярим финалга йўл олди

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг тўртинчи кунги баҳслари 23 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтди.

— 51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ҳасанбой Дўстматов россиялик Евгений Мартиновга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бундан аввалги босқичда Ҳасанбойнинг рақиби рингга чиқмаганди ва ўзбекистонлик боксчи тўғридан-тўғри ушбу босқичга йўл олган эди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида олти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва барчаси ғалаба қозонди. Иккинчи кунги баҳсларда 5 нафар боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади.

22 февраль кунги баҳсларда 4 ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Абдумалик Ҳалоков, Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимов кейинга босқичга йўл олган бўлса, Райҳона Қодирова Косово вакилига ютқазиб қўйди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.