Туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париждаги турнирнинг нимчорак финалида хитой тайпейилик рақибига аламли тарзда мағлуб бўлганига қарамай, мусобақада муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини қайд этди ва унга янги уй совға қилди.
Шунингдек, боксчининг ота-онасига эсдалик совғалар топширилди. Бу ҳақида ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Париж 2024 Олимпиадаси аёллар ўртасидаги бокс баҳсларининг 57 кг вазн тоифасида Ситора Турдибекова хитой тайпейилик Лин Ю Тинга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.