“Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади

“Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади

26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади.
Бу ерда маҳаллий ҳамда чет эллик журналистларнинг фаолият кўрсатишлари, турли тадбирлардан тезкор материаллар тайёрлашлари учун зарур шарт-шароитларни яратилди.
“Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади
– Матбуот марказида 80 та компьютер ва принтер ўрнатилган, улар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган, – дейди Маданият вазирлиги ахборот хизмати масъул ходими Орифжон Файзиев. – Шунингдек, матбуот маркази томонидан Wi-Fi интернет тармоғи ҳавола ҳамда бўлиб ўтаётган тадбирлардан олинган расм ва видео маълумотларни ўзида жамловчи (QR-код) база ташкил этилган.
“Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади
Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар матбуот марказида Регистон майдонида бўлиб ўтаётган барча тадбирларни катта Led-экран орқали online режимида кузатиш имконияти эга.

Манба:ЎзА

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.