Усик Фьюри билан жангида қанча гонорар олади?

Усик Фьюри билан жангида қанча гонорар олади?

Супероғир вазнда украиналик мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюри билан реванш жанги учун қанча гонорар олади?

Икки боксчи ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь куни ўтказилади. Биринчи жангда Усик ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонганди.

«Реваншда гонорарлар тақсимоти менинг фойдамга бўладими? Ҳали аниқ эмас. Биринчи шартномада реванш банди бор эди. Унда реваншнинг молиявий томонлари ҳам ёзилган.

Менга 90 миллион, Фьюрига 60 миллион доллар? Агар шундай бўлганида, зўр иш бўларди. Барчамизнинг Саудия Арабистони томони билан ўзаро шартномамиз бор. Буни ошкор этиш мумкин эмас. Рақамлар умуман ошкор қилинмайди», — деди Усик.

Манба: Video NV

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.