Эркаклар ўртасида Т12 узунликка сакраш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Дониёр Солиев 7,16 метр натижа қайд этган спортчи кумуш медални қўлга киритди.
Баҳсларда 7,27 метр натижа қайд этган озарбайжонлик спортчи олтин медални қўлга киритди.
Дониёр Солиев Рио—2016 Олимпиадасида 2 та бронза медалини қўлга киритган. Бундан ташқари спортчи 2 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди (5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза).
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.