Таъкидланишича, қарздор фуқаронинг кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган бўлган.
Аниқланишича, фуқаро С.Ф. банкдан кредит олиб, муддатида қайтармаган. ФИБ Қўқон туманлараро судининг 4 мартдаги ижро варақасига асосан, қарздор С.Ф.нинг бошқарувида бўлган Lacetti'ни хатлаш белгиланган. Суд қарорига кўра, кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган.
Давлат ижрочиси кўрсатилган манзилга бир неча бор борган, бироқ автомобиль топилмаган. Натижада ушбу автомобилга қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижаси давомида ушбу автомашина Учкўприк тумани “Эшимбек” МФЙдаги хонадоннинг биридан ЙТҲ натижасида носоз ҳолатда топилиб, давлат ижрочиси томонидан хатланган.
Ҳозирда аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.