Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳозирда банк хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган микрофирмаларнинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.
Қайд этилишича, инклюзив молия секторини ривожлантириш дастурининг 1-кичик дастури инклюзив молияни ривожлантириш учун сиёсат муҳитини яхшилаш, молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг институционал салоҳиятини ошириш ва микромолия бозори ўсишини таъминлаш учун молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш бўйича таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
“Ушбу қарз орқали ОТБ тадбиркорлар учун, хусусан, аёллар учун молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу уларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам беради”, деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси Директори Канокпан Лао-Арайа.
Мамлакатнинг молия секторида давлат тижорат банклари устунлик қилади, инклюзив молияни тақдим этувчи микромолия ташкилотлари эса банк тизимининг атиги 0,5 фоизини ташкил қилади. «Global Findex»нинг 2021 йилги маълумотларига кўра, вояга етган Ўзбекистонликларнинг фақат 44 фоизи расмий молия институтларида ҳисоб рақамларига эга, бу эса Марказий Осиёдаги ўртача 58 фоизни ташкил этувчи минтақавий қўрсаткичдан анча паст.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.