2025-йил август – Боку. замонавий озиқ-овқат хавфсизлиги бошқаруви бўйича тажриба алмашиш мақсадида 25-28-август кунлари тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Озарбайжонга ташриф буюрди. Ташриф БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил етилди.
AФСA раиси ўринбосари Закия Мустафайеванинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро ташрифлар, имзоланган келишувлар ва қўшма ташаббуслар орқали изчил ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистон делегациясига Озарбайжонда озиқ-овқат хавфсизлиги қонунчилигини такомиллаштириш, хавф-хатарларга асосланган текширув механизмлари, инқирозли вазиятларни бошқариш тизимлари ва тезкор огоҳлантириш механизмларининг жорий етилиши ҳақида батафсил маълумот берилди. Тақдимотларда, шунингдек, қуйидаги масалалар ёритилди:
• назорат ва инспексия тартиблари, жумладан, ҲACCП (Хавфларни таҳлил ва назорат қилишнинг муҳим нуқталари) тизимининг қўлланилиши;
• озиқ-овқат маҳсулотларини импорт ва експорт қилиш талаблари;
• янги маҳсулот турлари, озиқ-овқат қўшимчалари, пестицидлар, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби;
• миллий рақамли тизим – AҚТИС (Aвтоматлаштирилган озиқ-овқат хавфсизлиги ахборот тизими) фаолияти;
• жамоатчилик билан мулоқот, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш ва ахборот материалларини тайёрлаш.
Ташриф дастури давомида Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги институти (AФСИ)даги учрашувлар, шунингдек, чегара назорат пунктлари ва лабораторияларга ташрифлар бўлиб ўтди. Бу жараён ўзбекистонлик мутахассисларга озиқ-овқат импорти ва експорти назоратида “ягона дарча” моделининг амалиётини ўрганиш имконини бермоқда.
Делегация таркибида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария қўмитаси, Ўсимликларни карантини ва ҳимоя қилиш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ҳисоб палатаси ҳамда Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги раҳбар ходимлари иштирок етмоқда.
Ушбу ташаббус ФAО томонидан Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бошқарувини кучайтириш ва савдони йенгиллаштириш йўналишидаги узлуксиз қўллаб-қувватлашнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Озарбайжон тажрибасини ўрганиш орқали Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига ега бўлиш имкониятларини яратиш, шунингдек, халқаро бозорларда рақобатбардошликни ошириш йўлида муҳим қадамлар ташланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.