Фахрийлар фахримиз –ғурур ва ифтихоримиздир!

Фахрийлар фахримиз –ғурур ва ифтихоримиздир!

Барчамизга маълумки, юртимизда ёши улуғ инсонларни қадрлаш миллий қадрият ҳисобланади. Чунки, кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган. “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганини пари билмас” каби ҳикматли иборалар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканлигини яхши англаймиз. Аслида ҳам, бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.

Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурмат қилиб, уларга эҳтиром кўрсатади. Ёшларимиз нуронийни кўрса, қўли кўксида, саломга шай, хизматга тайёр туради. Маслаҳати-ю панд-насиҳатига лаббай, дейди танбеҳига доим қулоқ тутади. Уйининг, дастурхонининг тўрини ёши улуғларга атайди.

Бизнинг мамлакатимизда кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган.

Бу борада Тошкент шаҳар адлия бошқармаси фахрийлар кенгаши томонидан “Фахрийлар доимо эъзозда” шиори остида мунтазам равишда тадбирлар уюштириш, уч авлод учрашувлари уюштириш, мароқли ҳордиғини ташкил этиш масалалари ҳам муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда, уларнинг қизиқишига мос кўрсатувлар, спектакллар ва фильмлар намойишини кўпайтириш, янги кўнгилочар ва маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари яъни ФҲДЁ органлари ва нотариат соҳасида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, қонунчиликни такомиллаштиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келган бир фахрийларимиз 27 октябрь куни Ўзбек Миллий академик драма теарда сахналаштирилган “Алолат фасли” драма театрига ташриф буюришди.

Фахрийлар фахримиз –ғурур ва ифтихоримиздир!
Театр тарбия ўчоғи деб бежизга айтилмайди. Драма ёки комедия бўлишидан қатъий назар тарбиявий аҳамиятга эгадир! Театрнинг жозибаси шундаки, у ҳар қандай ҳолатда ҳам жонли ижроси билан томошабинни ўзига ром қила олади.

Атига бир ярим соат давом этган сахна кўринишидаги ларама театрида соҳибқирон Амир Темурнинг Адолатли жамият қуриш йўлидага давлат бошқарувида ўз нафси ва айши ишратга берилиб, раиятнинг ғазабини қўзитиб, норозилигига олиб келган баъзи вазирлар, лашкарбошилар билан бир қаторда ўз фарзанди валиаҳт шаҳзода Мироншохни ҳам қатл қилишга фармон бергани ва яратгувчининг инояти билан Мироншоҳ отдан йиқилиб, миясига заҳма етганини чопар хабаридан кейин пирларининг тавсияси билан фамонни бекор қилингани барчани қалбини ларзага келтирди.

Тарихий воқеаларни тўғри англаб етишимиз учун бу каби сахга кўринишларини узлуксиз томоша қилиб боришимиз билан бир қаторда ёшларни ҳам кўпроқ жалб қиладиган бўлсак, албатта ижобий натижаларга эришиб борамиз.

Аброр Бердиев, Миробод туман адлия бўлими бош юристконсульти

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.