Тошкент вилоятида 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди

Тошкент вилоятида 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди

“Ўзенергоинспекция” ходимлари томонидан Оҳангарон, Янгийўл ва Паркент туманларида қоидабузарликлар қайд этилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспекция” Матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган “Д.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ ўрганилганда 4 дона минг литрлик елим идишларда дизель ёқилғиси сақланаётганлиги ҳамда ностандарт елим идишларга дизель ёнилғиси қуйиш ҳолати аниқланди.

Шунингдек, ушбу шохобчада сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ — 92-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.

Бу каби ҳолатлар Янгийўл туманида “С.Ф.Б.” МЧЖ ва Паркент туманида «П.» фермер хўжалигига қарашли АЁҚШларда ҳам аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.