Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ҳомиладорлик нафақасини тўламаслик учун тадбиркорлар аёлларни ишга олмаслигини танқил қилди. Таъкидланишича, 1 сентябрдан хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам ҳомиладорлик нафақаси давлат томонидан кафолатли тўлаб бериладиган тизим яратилади. Энди уларга 4 ойга 2 млн сўм миқдорида бир марталик нафақа берилади.

Айни вақтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев масъуллар олдига аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.

Ўзбекистондада ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.

«Очиқ айтиш керак, айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам, афсуски бор», — деди президент.

Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.

Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 млн сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.

Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.