Мазкур жараёнда “Ақл маркази – ҳокимлик – Халқ депутатлари Кенгаши” ҳамкорлиги илмий тадқиқот натижаларини ҳудудий бошқарув қарорларига татбиқ этиш ва улар асосида амалий чораларни белгилаш механизми сифатида қўлланилди.
МҲТИ мутахассислари томонидан вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманлари жойига чиққан ҳолда комплекс ўрганилиб, иқтисодий кўрсаткичлар, ихтисослашув ва ишга солинмаган имкониятлар таҳлили ҳамда маҳаллий ташаббуслар асосида 128 та манзилли чора-тадбирдан иборат дастлабки “Йўл хариталари”нинг лойиҳалари шакллантирилди.
Ишлаб чиқилган “Йўл хариталари” жорий йилнинг 14-август куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 7-чақириқ 33-сессиясида муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш ва натижадорлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.