Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди

Президент фармони билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига Абдулла Қўлдошев тайинланди. У маҳалла вазири лавозимига ўтган Турсинхан Худайбергенов ўрнини эгаллайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида генерал майор Абдулла Қўлдошев номзоди фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқулланди, деб хабар бермоқда «Нигоҳ» телеграм канали.

Ўзбекистон президентининг 1 мартдаги тегишли фармонига мувофиқ Абдулла Қўлдошев лавозимга тайинланди.

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи бўлган. 2005−2007 йилларда ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

У ушбу лавозимда 2018 йилнинг апрелидан буён Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаб келган Турсинхон Худойберганов ўрнини эгаллади.

Турсинхан Худайбергенов ўз навбатида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини в.б. лавозимига маъқулланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.