Глобал миқёсида тўқимачилик соҳаси чиқитларининг 73 фоизи ёқиб юборилади ёки чиқинди полигонларига кўмилади. Бу эса катта ресурслар йўқотилиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келади.
Жаҳонда тўқимачилик тармоғи чиқиндилариниинг фақат 13 фоизигина у ёки бу усулда қайта ишланади, 1 фоиздан камроғи эса янги кийим-кечакка айланади.
Германияда ҳар йили 1 млн. тонна тўқимачилик чиқиндилари тўпланади. Тўпланган кийим-кечакнинг тахминан 60 фоизидан яна фойдаланилади, қолгани тозалаш учун ишлатиладиган материалларни тайёрлаш учун қайта ишланади. Фақат 4 фоизи кўмилади. Ўзбекистондачи?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари кийим-кечаклардан қайта фойдаланиш ёки аҳоли орасида маълум бўлган “Second hand”нинг йўлга қўйилиши, шунингдек, мамлакатда кийим-кечакларнинг сараланиш ва қайта ишланиш даражасини аниқлаш мақсадида онлайн сўров ўтказмоқда.
Ҳурматли юртдошлар! Сиздан ушбу сўровда фаол иштирок этиш ва ўз фикрингизни билдиришингизни сўраймиз.
Сўровда қатнашиш 2-3 дақиқа вақтингизни олади.
Сиз билдирадиган фикр-мулоҳазалар кийим-кечакларни қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида циркульярликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқишда кўмак беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.