Унда айтилишича, 18 апрель куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Юнусобод туманидаги банк хизматлари марказидан ташвиш хабари келиб тушган.
Ушбу мурожаат асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига боришганда номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилаётганини гувоҳи бўлишган.
Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинган. Дастлабки ўрганишлар жараёнида ушбу фуқаро Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. эканлиги, унинг қўлидаги ўйинчоқ тўппончалиги аниқланган.
«Ҳолат бўйича воқеа жойига ИИО ходимлари чақиртирилиб, фуқаро ўрнатилган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБ га топширилган. Ҳозирда ИИО томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда» — дейилади Қўриқлаш бошқармаси хабарида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.