Тупроқ – инсониятга берилган энг бебаҳо ва қадрли неъмат.
У қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг асоси бўлиб, ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 95 фоизи тупроқдан олинади ва унинг сифати ушбу асосий манбанинг сифатига боғлиқ. Ма’лумки, бугунги кунда 1,5 миллиарддан ортиқ киши тупроқ деградацияси туфайли озиқ-овқат етиштиришда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Глобал харита ма’лумотларига кўра, ер шарида 833 млн га шўрланган тупроқ мавжуд бўлиб, бу сайёрамиз ҳудудининг 8,7 фоизини ташкил қилади. Ўз-ўзидан шўрланиш натижасида қишлоқ хўжалигида бир қанча муаммолар юзага келмоқда.
Бу йил БМТнинг Озиқ-овқат ва Қишлоқ хХўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилиб келинаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таʼсирини баҳолаш дастури” (ФОЛУР), “Ўзбекистоннинг қурғоқчиликга учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳалари,“Замин” Халқаро жамоат фонди, Тошкент дДавлат Ааграр уУниверситети ва Ўзбекистон Миллий Университети ҳамда Тупроқшунослик ва Агрокимёвий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда Бутунжаҳон тупроқ кунига бағишланган очиқ дарс ўтказилди.
Мазкур очиқ дарсда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг профессори тупроқ унумдорлигини сақлаш ва яхшилаш, деградация жараёнларининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича билим ва тажрибаларини таъкидлади.
Бундан ташқари, Тупроқшунослик ва Агрокимёвий Тадқиқотлар Институти ва Тошкент Давлат аграр университети профессорлари ва ФАОнинг халқаро ва миллий экспертлари деградацияни баҳолаш ва хариталаш, тупроқни ҳимоя қилувчи ҳамда ресурс тежовчи технологияларга эҳтиёжлар, тупроқнинг органик углероди ва иқлим ўзгариши мавзуларида фойдали ва қизиқарли тақдимотлар ўтказдилар.
Тадбирда тупроқга минимал ишлов бериш, алмашлаб экиш, органик моддалар солиш ва қоплама экинлар каби тупроқни барқарор бошқариш усуллари тупроқ ҳолатини яхшилаши, эрозия ва ифлосланишни камайтириши, ер ости сувларининг инфилтрацияси ва тўпланишини яхшилаши та’кидланди. Тупроқ ва сув ресурсларини барқарор бошқариш ернинг қурғоқчилик, тошқин ва қум бўронлари каби экстремал иқлим ҳодисаларига қарши туриш қобилиятини ошириш имконини беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.