Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг ноябрь ойида автомобилларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархлари таҳлил қилинди.
Маҳаллий оммабоп автомобилларнинг нархлари. Жорий йилнинг ноябрь ойида иккиламчи бозорда октябрь ойидагига нисбатан:
Электомобилларнинг нархлари: Жорий йилнинг ноябрь ойида ўртача фойдаланилган BYD «Han» ва BYD «Yuan Up» электромобилларининг ўртача нархлари мос равишда 1,6% ($36 500 дан $35 900 га) ва 2,4%га ($21 000 дан $20 500 га) пасайган бўлса, янги BYD «E2» электромобили 3,1%га ($16 700 дан $17 216 га) қимматлашди. BYD «Song Plus EV Chempion»нинг нархи деярли ўзгармади (янги — $29 000, ўртача фойдаланилган — $26 600).
Хорижий люкс автомобилларнинг нархлари. Hyundai «Elantra» ва Kia «Sportage» русумли кам фойдаланилган автомобилларнинг ўртача нархлари мос равишда 2,2% ($23 000 дан $22 500 га) ва 1,5%га ($32 500 дан $32 000 га), ўртача фойдаланилгани эса 1,6%га («Elantra» — $22 000 дан $21 650 га ва Kia «Sportage» — $31 500 дан $31 000 га) пасайди. Шунингдек, кўп фойдаланилган Kia «К5» ва Kia «Sportage» автомобиллар ҳам мос равишда 1,2% ($26 300 дан $25 990 га) ва 3,4% га ($31 000 дан $29 950 га) арзонлашган бўлса, Hyundai «Tucson» (кўп фойдаланилган — $25 000, кам фойдаланилган — $33 000), Hyundai «Santa FE» (кўп фойдаланилган — $35 000, кам фойдаланилган — $45 900) русумли автомобиллар нархида сезиларли ўзгариш кузатилмади.
Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди:
➖ 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. гача бўлган автомобиллар –“Кам фойдаланилган”;
➖ 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. дан 50 000 км. гача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 км. гача бўлган автомобиллар -“Ўртача фойдаланилган”;
➖ 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 км. дан кўп бўлган автомобиллар, 2021-2022-йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 км. дан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2020-йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар – “Кўп фойдаланилган”.
Автомобилларнинг нархларини таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда, 2020-2024-йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун таклиф этилаётган нархлар саралаб олингандан сўнг, октябрь ойи учун 16,0 мингта, ноябрь ойи учун 17,3 мингта маълумот асосида таклиф этилган нархлар таҳлил қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.