Молдовага ўтган ўзбекистонликлар кейинроқ қайтарилади — ТИВ

Молдовага ўтган ўзбекистонликлар кейинроқ қайтарилади — ТИВ

ТИВ расмий вакили Украинадан Молдовага ўтган 200га яқин ўзбекистонликларни ватанга қайтариш масаласи кейинроқ ишлаб чиқилишини маълум қилди. Ҳозирда Польша орқали эвакуация қилиш устувор эканлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжонов Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликларни ватанга қайтарилиши ҳозирча режалаштирилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Украинадаги вазият бўйича ОАВнинг саволларига берган жавобида айтиб ўтган.

Унинг маълум қилишича, Украинанинг Молдова билан чегарадош жойларида яшовчи 200 га яқин ўзбекистонликлар бошпана излаб Молдова ҳудудига ўтган.

Молдова томони инсонпарварлик нуқтайи назаридан, фуқаролигидан қатъи назар, ўз ҳудудига кираётган барча шахсларни ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш ва бошқа зарур масалаларда кўмак бераётганлиги айтилди.

«Газета.uz»да реклама

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Молдовада бўлиб турган ватандошлар масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилиш мақсадида кўнгиллилар гуруҳини йиғган. Кейинчалик ўз ватанига эвакуация қилинишини ташкил этиш учун уларнинг рўйхати ва маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

«Ҳозирги пайтда Польша орқали эвакуация қилишнинг асосий устувор эканлигини инобатга олган ҳолда, фуқароларимизни Молдовадан қайтариш масаласи кейинроқ ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, мазкур мамлакат ҳаво ҳудуди авиақатновлар учун ёпиқлигича қолмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.