Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида Покистон бош вазири Имрон Хон билан савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳалари юзасидан фикр алмашилади. Қолаверса, учрашувда халқаро ва минтақавий маслалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

2021 йил июлда Тошкентда икки мамлакат ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтган ва муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди.

«Бу галги ташрифда ушбу стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади. Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади», — дейилади хабарда.

Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

«Газета.uz»да реклама

Эслатиб ўтамиз, олий даражадаги ташриф олдидан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Покистон бош вазирининг Савдо ва сармоя бўйича маслаҳатчиси Абдул Разоқ Довуд учрашганди.

Ўшанда Сардор Умурзоқов кейинги ойдан бошлаб Лаҳордан Тошкентга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилганди. Абдул Разоқ Довуднинг сўзларига кўра, ташриф чоғида икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув имзоланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.