12 баллик тизимда айнан қайси қоидабузарликлар учун жарима берилади?

12 баллик тизимда айнан қайси қоидабузарликлар учун жарима берилади?

МЖтКга киритилган ўзгартиришларга кўра жарима баллари берилиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда 12 баллик жарима баллари янги қабул қилинган қонундаги 12 модда бўйича ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчилар МЖтКнинг қуйидаги моддалари бўйича йўл ҳаракатини қоидаларини бузганлиги учун жарима баллари берилади:

1. 125-модда — транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш.

2. 126-модда — кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

3. 127-модда — товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

4. 128-3-модда — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

5. 128-4-модда 2-қисм — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

6. 128-5-модда — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

7. 128-6-модда — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

8. 128-8-модда — транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

9. 128-9-модда — транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

10. 129-модда — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

11. 130-модда — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

12. 137-модда — йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

Маълумот учун, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун энг юқори жарима бали 2 баллдан ошмаслиги лозим. Жарима баллари юқоридаги ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан эътиборан йил давомида ҳисоблаб борилади. Жарима баллари бир йил ўтгач, автоматик равишда ечилади. Жарима балларини ҳисоблаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

Мазкур тизим Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси тасдиқлангач кучга кириши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.