Аввалроқ, Шаҳриёр гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ мазкур шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.
Мазкур хабар айрим ОАВларда қўлга олинган шахс хонанда Шаҳриёр эканлиги маълум қилинди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов қўлга олинган шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.
«Ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қиламиз. Бу каби хабар тарқатиш ЖПКнинг 23 моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунини 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни суриштирув ва терговга оид ахборотни тарқатишларида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.