Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасида (CEAMO 2025) Ўзбекистон ўқувчиларидан 17 нафари медаль қўлга киритди.
Олимпиада ғолибларига халқаро даражадаги дипломлар топширилди. Бу уларга келгусида нуфузли олий ўқув юртларида ўқишга кириш, стипендия ва таълим имтиёзларини олиш ҳуқуқини беради.
Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасига (CEAMO) Сингапурнинг Терри Чью академияси томонидан асос солинган. Мазкур олимпиада орқали ўқувчиларнинг математика фанидан билими ва саводхонлиги синовдан ўтказилади.
Ушбу нуфузли халқаро олимпиадада Австралия, АҚШ, Сингапур, Индонезия, Япония, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг 7 дан 18 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари мунтазам иштирок этиб келмоқда
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.