Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга 50 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 85−1-моддаси билан тўлдирилди. Булгиланишича, ўлчами 500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этмаган, шунингдек, ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилади.
Аввалроқ, мазкур қонун сенат йиғилишида сенаторлар томонидан маъқулланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.