Тошкент ва Самарқанд ўртасида 10 кун «Афросиёб»нинг қўшимча рейслари қўйилади

Тошкент ва Самарқанд ўртасида 10 кун "Афросиёб"нинг қўшимча рейслари қўйилади

«Наврўз» ва Рамазон Ҳайити муносабати билан 20 мартдан 1 апрелгача “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади.

«Наврўз» ва Рамазон Ҳайити муносабатлари билан юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қатновчи «Афросиёб» электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади. Бу ҳақда “Темирйўлэкспресс” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

— 775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши:

Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15.

— 776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши:

Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.