Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади.

«Газета.uz» манбасининг хабар беришича, унинг лавозимидан озод этилгани ҳақида 3 март куни янги ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов таништирилаётганда бош вазир Абдулла Арипов маълум қилган. Қайд этилишича, Раҳмонов фаолияти танқид қилинган.

У бу лавозимда 2023 йил февралидан бери ишлаб келаётганди. Шавкат Раҳмонов бунгача бир йил Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган, аввалроқ, 2019 йил июнь ойидан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Раҳмоновнинг ишдан олиниши ИИВни 2017 йилнинг сентябрь ойидан буён — қарийб 7,5 йил бошқарган ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг истеъфога чиқиши ортидан содир бўлди. Кейинроқ у президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ўзбекистонда жиноятчилик 25,8%, 2020 йилга нисбатан икки баробар ошган. Тошкент шаҳрида эса 1,5 баробар ўсган. Ўғирлик 3,3 баробар, фирибгарлик 1,6 баробар кўпайган. Оғир ва ўта оғир жиноятлар сони ортган. Шу билан бирга, жиноят содир этганлар сони учдан бир қисмга камайган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.