Братиславадаги Грассалковичлар саройида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар 2025 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма муҳим тадбирлар ўтказиш режалаштирилганини таъкидлади.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг БМТдаги собиқ доимий вакили (2017−2023). У 2023 йил октябрь ойида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси лавозимида иш бошлаган. Шу билан бирга, у ЕХҲТ, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси каби халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон расмий вакили сифатида ҳам аккредитация қилинган. Шу йилнинг январь ойида Ибрагимов қўшимча равишда Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси бўлганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.