Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларига грантлар ажратилиниши мумкин.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида «JC Finance Interconnect Holdings» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди. Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.