Учрашувда ЮНЕСКО билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Сессия биринчи марта Париж шаҳридаги қароргоҳдан бошқа жойда ўтказилади ва бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келади.
Мулоқотда, шунингдек, амалий ҳамкорлик дастурларини янада кенгайтириш, шунингдек, ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессияси доирасидаги форум ва тадбирларни ташкил этиш бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Мамлакат Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро марказга аъзо бўлди. Бухоро «Креатив шаҳарлар тармоғи»га қўшилди. Самарқанддаги Ипак йўли университетида ЮНЕСКО кафедраси очилди.
Турон чўллари ва Зарафшон-Қорақум йўлаги, ипакчилик, кулолчилик, рубоб чалиш ва ифторлик анъаналари, «Бухоро амири девонхонаси архиви», «Туркистон альбоми», «Худойберган Девонов фотоальбоми» ЮНЕСКОнинг махсус рўйхатларига киритилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.