Ўзбекистон ва Франция Парижда қандай ҳужжатларни имзолади?

Ўзбекистон ва Франция Парижда қандай ҳужжатларни имзолади?

Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макроннинг 12 март куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидагилар ҳам имзоланди:

  • мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
  • Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
  • реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;
  • ташқи ишлар вазирликларининг 2025−2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • 2026−2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;
  • дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
  • халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  • француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;
  • мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  • Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;
  • Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

Аввалроқ «Газета.uz» икки давлат раҳбарларининг музокараларида нималар муҳокама қилингани ва эришилган келишувлар ҳақида ёзган эди.

Фото


Ўзбекистон ва Франция Парижда қандай ҳужжатларни имзолади?
Ўзбекистон ва Франция Парижда қандай ҳужжатларни имзолади?
Ўзбекистон ва Франция Парижда қандай ҳужжатларни имзолади?

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.