Учрашув аввалида меҳмон давлат раҳбарига РФ президенти Владимир Путиннинг саломини етказди. Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини кўриб чиқди.
Ўтган йил май ойида Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини, меҳнат миграцияси ва маданий-гуманитар алмашинув борасидаги қўшма дастурларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштиришда парламентлар фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.