Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати.

Абдукахор Муллажанов 1976 йилда туғилган, 2002 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Муллажанов прокуратура органларидаги меҳнат фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳри прокуратураси катта терговчиси, Сергели тумани прокурори, Бектемир тумани прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Вояга етмаганлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятнинг аввалги прокурори Азамат Мирзаев Тошкент вилояти прокурори бўлганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.