Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади

Ўзбекистоннинг Женевадaги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Эльдиёр Тошматов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Ўтиш даври ва ривожланган мамлакатлар бўлими бошлиғи Ҳабиб Aсан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Мулоқот чоғида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Тангнинг 2025 йил 27−28 май кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган ташрифи доирасидаги амалий масалалар муҳокама қилинди.

Ҳабиб Aсан Ўзбекистонда кузатилаётган жиддий модернизация ва ислоҳотлар жараёни ташкилот раҳбарияти томонидан юқори баҳоланаётганини ва сўнгги йилларда ташкилотнинг Ўзбекистон билан муносабатлари жадаллашганини таъкидлади.

«Ўзбекистоннинг интеллектуал фаолият ва инновациялар натижаларини иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, ҳудудий брендларни яратиш борасидаги изчил чора-тадбирлари БИМТда юқори баҳоланмоқда», — дейилади хабарда.

«Ўзбекистонга 27−28 май кунлари бўлиб ўтадиган ташриф Дарен Тангнинг Марказий Осиё мамлакатларига амалга ошираётган биринчи сафари ҳисобланади. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ушбу ташриф ва унинг доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўрмоқда», — деди Ҳабиб Aсан.

БИМТ вазифаси — дунёда давлатлар ўртасида келишув ва битимлар асосида интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш ҳамда шу соҳадаги турли шартнома ва конвенцияларнинг маъмурий бошқарувини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда дунёнинг 180 дан ортиқ давлати БИМТга аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон 1991 йил 25 декабрда мазкур ташкилотга аъзо бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистон ташкилотнинг 20 га яқин халқаро ҳужжатларини тасдиқлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.