Бандлик вазирига янги маслаҳатчи ва матбуот котиб тайинланди

Бандлик вазирига янги маслаҳатчи ва матбуот котиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги маслаҳатчи ва матбуот котиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Гулноза Бахшиллоевна Алимова матбуот котиб — ахборот хизмати раҳбари лавозимини эгаллади. У тайинловга қадар Халқ банкининг Банк бренди ва ахборот хизмати раҳбари — бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Мутахассислиги бўйича халқаро журналист, жамоатчилик билан алоқалар эксперти. Журналистика соҳасида филология фанлари бўйича фалсафа доктори.

Бунгача бу лавозимда айни вақтда Миграция агентлиги матбуот котиби вазифасида ишлаётган Жамолиддин Қаландаров фаолият юритган эди.

Умматой Тўлқиновна Йўлдошева эса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У 1997 йилда Навоий шаҳрида туғилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.

Тайинловга қадар Central Asian University ўқитувчиси, Тошкент шаҳридаги Alulastra МЧЖ директори ҳамда «Навоий ёшлар технопарки» давлат муассасаси Innox лойиҳа дастури мураббийи лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.