Геология вазири Бобир Исламов бошчилигидаги йиғилишда «қатор ютуқлар қўлга киритилаётгани, катта лойиҳалар амалга оширилаётгани» қайд этилди. Шу билан бирга, кадрлар тайёрлаш, хориж тажрибасини ўрганиш, инсон ресурсларини самарали бошқариш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Мажлисда Рустам Юсупов вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди. У ушбу лавозимда Геология фанлари университетига раҳбар этиб тайинланган Аъзам Алишерович Кадирходжаевнинг ўрнини эгаллади.
Вазирлик расмий сайтида маълум қилинишича, Рустам Юсупов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган. У Тошкент давлат техника университетида бакалавр, Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида магистр даражасини олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.