Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниел имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди, дейилади хабарда.
Шу тариқа, Науру давлати Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистон Жанубий Американинг Суринам давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.