Сирожиддин Шамсутдинов яна Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консули бўлди

Сирожиддин Шамсутдинов яна Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консули бўлди

Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Аҳмад Муҳаммад Қутб Ўзбекистон ва Саудия Арабистони раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин дўстона ва ишончли муносабатлар туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини, барча соҳаларда яқин шериклик фаоллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Саудия томони янги тайинланган бош консулга икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва консуллик-ҳуқуқий соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятига ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Сирожиддин Шамсутдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. Дипломат 2017−2021 йилларда ҳам Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консули вазифасида фаолият олиб борган. У Тошкент давлат шарқшунослик университети тамомлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.