Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди

Мудофаа вазирлигининг икки нафар ҳарбий хизматчиси яккалик баҳсларида рекорд натижа кўрсатди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Абдуллаев Алишох ва III-даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Cамп Shelby” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада Ўзбекисистон ҳарбий хизматчилари АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашишди.

Мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган Фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 килограм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажардилар.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео
Жумладан, ўзбек ҳарбий хизматчилари жамоавий баҳс — 15 килограм юк билан 20 километр масофага марш югуриш шартини 1 соат 50 дақиқа ичида бажарди. Шуниндек, якка тартибдаги баҳсларда III-даражали сержант Жовкашев Шохрух 3 километр 219 метр масофани 11 минут 18 сонияда босиб ўтган бўлса, кичик сержант Абдуллаев Алишох 250 метр масофага югуриш давомида мажмуавий машқларни 1 дақиқа 18 сонияда бажариб, 5 килограм оғирликдаги коптокни 12,3 метр масофага улоқтиришга муяссар бўлди. Қайд этилишича, мазкур шартларнинг барчасида ўзбек ҳарбий хизматчилари мусобақа рекордини янгилади.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео
Якунда ўзбек ҳарбий хизматчилари мусобақанинг махсус соврини билан тақдирланишди.

23 март куни ғолиблар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда ҳарбийлар ютуғи мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, дея эътироф этилди.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШда ўтказилган “Энг яхши жангчи – 2025” танловида рекорд ўрнатди — видео

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.