Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Улуғбек Жўраев Шухратжон ўғли Андижон вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мутасадди вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.

У ушбу тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

У 1990 йилда Андижон туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Андижон шаҳар молия бўлимида хўжалик ишлари мудири сифатида бошлаган.

2016−2020 йилларда Андижон тумани ҳокимлиги молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда бўлим бошлиғи, Андижон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2022−2023 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.