Ҳолат сабаблари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди.
икки кишининг жанжали акс этган видео тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан Жиззах ИИББ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 25 март куни соат 14:00 ларда Шароф Рашидов тумани Нурафшон маҳалласида содир бўлган. 1988 йилда туғилган шахс ўзига тегишли Gentra русумли транспорт воситасига ёқилғи қуйиш мақсадида АЁҚШга келиб, бензин маҳсулоти учун тўлов қилган.
Мазкур шохобча оператори — ёқилғи қуйиб бўлгач, автомобилнинг ёқилғи идиши қопқоғини ёпмаган.
Натижада ҳайдовчи унга қопқоғини ёпмаганлигига эътироз билдириб, турли ҳақоратли сўзлар айтган. Шунингдек, уни қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.
«Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳозирда суд тиббий экспертиза тайинланган ва зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.