Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон — Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.
Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар Олмаотадаги қатор объектлар ва сунъий интеллектга бағишланган кўргазмага ташриф буюриши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг шундай икки томонлама учрашуви ўтган йилнинг апрель ойи бошида Хива шаҳрида бўлиб ўтганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.