Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувларининг еттинчи раунди бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувларининг еттинчи раунди бўлиб ўтди

28 март куни Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.

Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Гизат Нурдаулетов раислигида ўтган музокараларда икки давлат ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, хавфсизлик хизматлари, шунингдек, диний ишлар бўйича қўмиталар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Маслаҳатлашувлар чоғида халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва идоралараро ҳамкорликнинг икки томонлама иш механизмларини ишлаб чиқиш ниятларини тасдиқлади.

Музокаралар якунлари бўйича имзоланган баённомада хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.