Таъкидланишича, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 30 март соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.
Мирзо Улуғбек тумани :
«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли Султония кўчасигача.
Бектемир тумани :
«Хўтон»" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси Хусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
«Исломобод» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси КХАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
«Дўстжонбой» масжиди олдидаги Сағбон-Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли-Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
«Хўжа Алламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
«Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
«Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
«Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани:
«Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
«Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
«Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
«Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
«Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Сергели тумани:
«Нурул Ислом» масжиди олдидаги ТХАЙ-Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТХАЙ-Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
«Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.