Учрашувда Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини ва биродар халқларни самимий табрикладилар.
2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Самарали ҳудулараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.
Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни тезлаштириш чоралари ишлаб чиқилиши муҳим экани таъкидланди.
Етакчилар минтақавий кун тартиби, шу жумладан мамлакатимизда ўтказиладиган кўп томонлама саммитлар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Шартнома 2024 йили 18 апрель куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама саммитда имзоланган эди.
Ҳужжат ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан эътиборан кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.